Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

САҲОБАЛАРНИНГ УЮШИШИ

Расулуллоҳ с.а.в. ёши, мартабаси, жинси ва аслидан қатъий назар кимларда ушбу даъватни қабул қилишга рағбатни кўрсалар, уларни даъват қилар эдилар. Бу борада одам танламас эдилар, балки ҳаммани тенг кўрар ва уларнинг даъватни қабул қилиш қобилиятларига эътибор берар эдилар. Кўпчилик Исломга кирди. Исломни қабул қилган мусулмонларга дин аҳкомларини ўргатишга ва Қуръонни ёдлатишга катта эътибор берар эдилар. Шу тариқа мусулмонлар жам бўлдилар ва даъватни ёйдилар. Расулуллоҳ с.а.в. пайғамбар қилиб юборилганларидан то бу ишни ошкор қилишга буюрилгунларигача саҳобаларнинг сони - эркак ва аёлларни қўшиб ҳисоблаганда - қирқдан ошди. Улар турли ёшдаги ва турли муҳитлардан чиққан кишилар бўлиб, кўпчилиги ёшлар эди. Уларнинг орасида кучлиги ҳам, заифи ҳам, бойи ҳам, камбағали ҳам бор эди. Расулуллоҳ с.а.в.га иймон келтирган ва у зотдан ажралмасдан даъват ишларини бирга олиб борганлар қуйидаги саҳобалар эди: 1. Алий ибн Абу Толиб, иймон келтирганда ёши саккизда эди. 2. Зубайр ибн Аввом, ёши саккизда. 3. Талҳа ибн Убайдуллоҳ, ёши ўн бирда. 4. Арқам ибн Абу Арқам, ёши ўн иккида. 5. Абдуллоҳ ибн Масъуд, ёши ўн тўртда. 6. Саид ибн Зайд, ёши йигирмага етмаган. 7. Саъд ибн Абу Ваққос, ёши ўн еттида. 8. Масъуд ибн Рабиъа, ёши ўн еттида. 9. Жаъфар ибн Абу Толиб, ёши ўн саккизда. 10. Суҳайб Румий, ёши йигирмага етмаган. 11. Зайд ибн Ҳориса, йигирмага яқинлашиб қолган. 12. Усмон ибн Аффон, йигирмага яқинлашиб қолган. 13. Тулайб ибн Умайр, йигирмага яқинлашиб қолган. 14. Ҳаббоб ибн Аратт, йигирмага яқинлашиб қолган. 15. Омир ибн Фуҳайра, ёши йигирма учда. 16. Мусъаб ибн Умайр, ёши йигирма тўртда. 17. Миқдод ибн Асвад, ёши йигирма тўртда. 18. Абдуллоҳ ибн Жаҳш, ёши йигирма бешда. 19. Умар ибн Хаттоб, ёши йигирма олтида. 20. Абу Убайда ибн Жарроҳ, ёши йигирма еттида. 21. Утба ибн Ғазвон, ёши йигирма еттида. 22. Абу Ҳузайфа ибн Утба, ўттизга яқинлашиб қолган. 23. Билол ибн Рабоҳ, ўттизга яқинлашиб қолган. 24. Иёш ибн Рабиъа, ўттизга яқинлашиб қолган. 25. Омир ибн Рабиъа, ўттизга яқинлашиб қолган. 26. Нуъайм ибн Абдуллоҳ, ўттизга яқинлашиб қолган. 27-30. Мазъун ибн Ҳабибнинг ўғиллари: Усмон ибн Мазъун, ўттизга яқинлашиб қолган. Абдуллоҳ ибн Мазъун, ёши ўн еттида. Қудома ибн Мазъун, ёши ўн тўққизда. Соиб ибн Мазъун, йигирмага яқинлашиб қолган. 31. Абу Салама (Абдуллоҳ ибн Абдул Асад) Махзумий, ўттизга яқинлашиб қолган. 32. Абдурраҳмон ибн Авф, ўттизга яқинлашиб қолган. 33. Аммор ибн Ёсир, ёши ўттиз билан қирқ ўртасида. 34. Абу Бакр Сиддиқ, ёши ўттиз еттида. 35. Ҳамза ибн Абдулмутталиб, ёши қирқ иккида. 36. Убайда ибн Ҳорис, ёши элликда эди. Шунингдек, аёллардан ҳам кўпчилик Исломга кирган эди. Бу саҳобалар уч йил давомида сақофатда пишиб етилгач, ақллари Ислом билан шакллангач ва нафслари шариат ҳукмларига биноан қаноатга кўниккач, Расулуллоҳ с.а.в. хотиржам бўлдилар. Саҳобаларнинг Оллоҳ Таолога бўлган алоқаларини идрок қилишлари уларнинг амалларида очиқ намоён бўлаётганини кўрдилар. Бу ишлардан Расулуллоҳ с.а.в. хурсанд бўлдилар. Зеро, мусулмонлар уюшмаси кучли ва бутун жамиятга қарши туришга қодир уюшмага айланган эди. Шунинг учун Оллоҳ буюрган пайтда бу уюшмани ошкор қилдилар.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203